«аёллар ва қизлар» тегли мақолалар


Бухорода автобусда эркак кишининг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилмоқда
10 март 2023, 23:09

Бухорода автобусда эркак кишининг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилган видеолар тарқалди. Шаҳар ИИО ФМБ ҳолатга аниқлик киритиш учун терговга қадар текширув ишларини бошлади.

Тошкентда аёлларнинг ташқи кўринишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилди
10 март 2023, 10:47

Тошкентда аёлларнинг ташқи кўринишини танқид қилган қиз 15 млн сўм жаримага тортилди

Пойтахтда бурқа кийган 20 ёшли талаба қиз хотин-қизларнинг очиқ-сочиқ либосини танқид қилди. ИИВ ўз диний қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериш ёки шахсий ҳаётга аралашиш мумкин эмаслигини эслатиб, қиз 15 млн сўм жаримага тортилганини билдирди.

Уй-жойга муҳтож 12 минг хотин-қизларнинг 500 нафардан ортиқроғига уй берилган, холос — Сенат раиси
27 июл 2022, 17:10

Уй-жойга муҳтож 12 минг хотин-қизларнинг 500 нафардан ортиқроғига уй берилган, холос — Сенат раиси

Танзила Нарбаева президент топшириғига кўра бу йил 12 минг хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши кераклиги, бироқ уларнинг 500 нафардан сал ортиқроғига уй берилганини айтди. У жойлардаги масъул тузилмалар топшириқни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрганини танқид остига олди.

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келган, 7 фоиз аёл учун эса бу одатий ҳол
28 январ 2022, 17:16

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келган, 7 фоиз аёл учун эса бу одатий ҳол

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 6 та ҳудудда яшовчи 800 нафар хотин-қиз ўртасида сўровнома ўтказди. Унинг натижаларига кўра, аёлларнинг 60 фоизга яқини турмуш ҳаётида зўравонликка дуч келмаганини қайд этган бўлса, қолган 40 фоизи камситиш ва зуғум ўтказилаётганини баён қилган. Ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келишини, 7 фоиз аёл эса бу одатий ҳол эканлигини таъкидлаган.

Хотин-қизларни таъқиб қилганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди
11 декабр 2021, 20:43

Хотин-қизларни таъқиб қилганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинди

Адлия вазирлиги хотин-қизларни ҳимоя қилишни кучайтириш, жумладан уларни таъқиб қилиш, гап отиш, шахсий ҳаётига дахл қилувчи турли фото-видеоларни тарқатиш ҳолатлари учун жавобгарлик жорий этиш, шунингдек, хусусий сектор ҳисобига аёлларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар сонини оширишни таклиф қилди.

«Аёлларга қўлидан ҳеч нарса келмайдиган одамдек қарашлари ёқмайди». Вилоятдан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (2-қисм)
27 сентябрь 2021, 17:00

«Аёлларга қўлидан ҳеч нарса келмайдиган одамдек қарашлари ёқмайди». Вилоятдан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (2-қисм)

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбатнинг 2-қисмини ҳавола қилади. Қизлар пойтахтдаги қийинчиликлар, ўз йўлларини топишдаги иккиланишлар ва жамиятда хотин-қизларга бўлган муносабатлар ҳақида сўзлаб беришди.

«Толибон» Афғонистонда аёллар ва эркаклар таълимига тенг ёндашувни ваъда қилди
22 сентябрь 2021, 15:22

«Толибон» Афғонистонда аёллар ва эркаклар таълимига тенг ёндашувни ваъда қилди

«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши учун «шароит тайёрланаётгани» ва аёллар эркаклар билан бир хил фанларни ўқишини маълум қилди. «Жинсига қараб алоҳида дастурлар бўлмайди ва дипломлар дунёда тан олинади», — деди у.

«Бизники каби жамиятларда жуда ғалати қараш бор: аёл киши ё оилада, ё карьерада мувафаққиятли бўла олади». Вилоятлардан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (1-қисм)
14 сентябрь 2021, 13:30 1

«Бизники каби жамиятларда жуда ғалати қараш бор: аёл киши ё оилада, ё карьерада мувафаққиятли бўла олади». Вилоятлардан пойтахтга келган қизлар билан суҳбат (1-қисм)

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбат уюштирди. Улар қандай мақсад билан пойтахтга келганлиги, жамиятда аёллар ва қизларга бўлган муносабат, атрофдаги стереотиплар ҳамда тенгдошлари ва ёш қизларга қандай маслаҳатлар беришлари ҳақида сўзлаб беришди.

«Ҳимоя ордерини ҳеч ким олмаса керак, деб ўйлагандим». Танзила Нарбаева — тазйиққа учраган аёллар ҳақида
6 июл 2021, 08:00

«Ҳимоя ордерини ҳеч ким олмаса керак, деб ўйлагандим». Танзила Нарбаева — тазйиққа учраган аёллар ҳақида

Сенат раиси тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар экан, ҳимоя ордерини ҳеч ким олмасада керак, деган фикрда бўлганини айтди. «Айниқса Ўзбекистонда, узоқ қишлоқларда яшаётган аёллар уйимдаги гап-сўзлар кўчага чиқмасин дейди. Бу тизим қандай ишлар экан деб ўйласам, 1 йил ичида 15 минг аёл ҳимоя ордерини олибди», — деди у. Шунингдек, ҳимоя ордерини эркаклар ҳам олиши мумкинлиги, қолаверса унинг муддатини бир ойдан узоқроққа чўзиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

«Қизларимиз билмайди, тушунмайди, ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да» — Шавкат Мирзиёев
2 июн 2021, 13:26

«Қизларимиз билмайди, тушунмайди, ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев анорчилик бўйича илмий ишлар қилиб келаётган боғбон аёл билан суҳбатдан сўнг, мазкур йўналишда таҳсил олаётган ёш олималарни илғор хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш бўйича топшириқ берди. «Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак», — деди президент.

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ
9 сентябрь 2020, 13:18

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ

Чорак асрда дунёнинг бирорта ҳам мамлакати хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича Пекин декларациясини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дея таъкидлади БМТ. Дунёда ҳукумат вакиллари ва раҳбарларининг фақатгина 25 фоизини аёллар, қолган 75 фоизини эркаклар ташкил этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг